Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отабек Шукуров фаолиятини БАА клубида давом эттиради
«Банияс» Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Фото: FC Baniyas
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларининг «Банияс» клубида давом эттиради. Футболчи эркин агент мақомида янги жамоаси сафига қўшилди. Унинг «Банияс» билан имзолаган шартномаси шартлари ҳақида маълумот берилмади.
Сўнгги ҳафталарда 29 ёшли яримҳимоячининг номи бир қатор БАА жамоалари билан боғланган эди. Музокаралар якунида Шукуров «Банияс» клубини танлади. У ўтган мавсумни Саудия Арабистонининг «Ал-Файҳа» клубида ўтказган.
Отабек Шукуров футболчилик фаолиятини 2014 йилда Муборакнинг «Машъал» клубида бошлаган. Кейинчалик «Бунёдкор», «Бухоро», «Шаржа» (БАА), «Фотиҳ Қорагумрук» (Туркия), «Қайсариспор» (Туркия), «Ал-Файҳа» (Саудия Арабистони) клубларида ўйнаган.
Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида 79 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган.
Футболчиларнинг шартномаларини кузатиб боришга ихтисослашган Transfermarkt портали Отабек Шукуровнинг трансфер қийматини 1,8 млн еврога баҳолаган.
Мавзуга оид
20:26 / 21.12.2025
Осиё футбол конфедерацияси ОФК Миллатлар Лигаси мусобақасини жорий этади
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
19:49 / 30.11.2025
Суперлигада қолиш учун плей-офф ўйинларида қатнашадиган жамоалар маълум бўлди
11:38 / 12.11.2025