Спорт | 20:26 / 21.12.2025
3292
1 дақиқада ўқилади

Осиё футбол конфедерацияси ОФК Миллатлар Лигаси мусобақасини жорий этади

Бу орқали рақиб топишдаги қийинчиликлар, логистика муаммолари ва юқори харажатлар камайтирилиши кўзда тутилмоқда.

Фото: ЎФА

Осиё футбол конфедерацияси “AFC Nations League” (ОФК Миллатлар Лигаси) мусобақасини жорий этиш режасини маълум қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг билдиришича, янги турнир Осиё мамлакатлари учун халқаро учрашувлар тизимини янада тартибли ва барқарор қилишга қаратилган.

“Мазкур мусобақа ФИФА кунларида терма жамоалар учун мунтазам ва мазмунли ўйинлар ташкил этилишига хизмат қилади. Бу орқали рақиб топишдаги қийинчиликлар, логистика муаммолари ва юқори харажатлар сезиларли даражада камайтирилиши кўзда тутилмоқда.

ОФК Миллатлар Лигаси жамоалар даражасига мос рақобат муҳитини яратиб, спорт тамойилларига асосланган мувозанатни таъминлашни мақсад қилган. Шу билан бирга, турнир миллий терма жамоалар учун аниқ ривожланиш ва босқичма-босқич ўсиш йўлини белгилаб беради”, дейилади ЎФА хабарида.

Мусобақанинг формати, амалга ошириш босқичлари ва аниқ муддатлари ОФК қўмиталари муҳокамалардан сўнг расман эълон қилиниши айтилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид