Ўзбекистон | 14:59 / 24.01.2021
34307
1 дақиқада ўқилади

Фото: Устюртда сайғоқлар тўдаси фотоқопқонга тушди

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ҳудудларида ўрнатилган фотоқопқонлар сайғоқлар тўдасини суратга олди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар қилди.

Бундан бир йил аввал ҳам сайғоқлар тўдаси фотоқопқонга тушган, ўшанда нақ 35 бош сайғоқнинг кўриниш бергани муҳим ҳодиса бўлганди: охирги 5 йилда Ўзбекистонда сайғоқ популяцияси учрамаган.

Сайғоқ қисқариб бораётган тур сифатида Халқаро ва Ўзбекистон қизил китобларига киритилган.

2010 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида сайғоқларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш бўйича келишув имзоланган. Шу келишув асосида 2016 йилда Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда «Сайгачий» мажмуа буюртмахонаси ташкил этилган.

Икки ҳафта олдин Қашқадарёда қор қоплони фотоқопқонга тушганди.

Мавзуга оид