Ўзбекистон капитал бозори дунёга очилмоқда: халқаро конференцияда нималар ҳақида сўз борди?
Бугун, 15 ноябрь куни «Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожида капитал бозорининг ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилган ушбу анжуман Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Олий Мажлис Сенати, АОКА ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Конференцияда етакчи инвестиция компаниялари, молиявий институтларнинг вакиллари, капитал бозорининг етакчи экспертлари, Ўзбекистоннинг йирик компаниялари ва давлат органлари вакиллари иштирок этишди.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назировнинг айтишича, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг етакчи компаниялари ва халқаро инвестиция ҳамжамияти, шунингдек, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатиш учун яратиш мақсадида ташкил этилди.
Халқаро конференцияда сўзга чиққан хорижий экспертлар Ўзбекистон иқтисодиётини банк секторига қайта кредитлаш жараёнида давлатнинг иштироки ҳаддан ташқари юқори эканини қайд этишди ва бундай шароитда капитал бозорининг ривожланиши иқтисодий ривожланиш суръатларини тезлаштиришда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлашди.
Шу билан бирга, қонунчиликни «frontier markets» – чегара бозорларига (яъни эндигина ривожланаётган бозорларга) мувофиқлаштириш, молия бозорининг таркибига брокерлар, пенсия жамғармалари, суғурта компаниялари ва банкларни ўз ичига олган экотизимни яратиш, Жамоавий инвестиция институтларини ривожлантириш, шунингдек, якка инвесторларга бозорга содда ва тушунарли киришни таъминлаш орқали аҳолининг маблағларини фонд бозорига жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришнинг энг долзарб вазифалари ҳисобланади.
Капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан бири эмитент компанияларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдир. Шу ўринда Ўзбекистондаги энг йирик эмитентларнинг аксарияти давлат компаниялари эканини алоҳида қайд этиб ўтиш керак. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, ушбу вазифа АОКАнинг Ўзбекистондаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича белгиланган йўналишига мос келади.
«Биз капиталнинг самарали бозорини ривожлантириш учун бозорнинг барча иштирокчилари ўртасида ишончли ва батафсил маълумот тарқатишнинг муҳимлигини, шу билан бирга, амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритиб беришнинг муҳимлигини тушунамиз. Ахборотлардан етарлик даражада хабардорлик сармоявий қарорларни қабул қилишда, шунингдек, бозорнинг барча иштирокчилари ўртасида ишончни шакллантиришда жуда муҳимдир», дея таъкидлади халқаро конференцияда сўзга чиққан Саида Мирзиёева.
Отабек Назиров ўз нутқида, бугунги кунда Ўзбекистондаги фонд бозори шунчаки безак ёки аксессуар эмас, балки аҳолининг фаровонлигини ошириш воситаси, шунингдек, иқтисодиёт учун зарур бўлган инвестиция ресурсни жалб қилиш воситаси эканлигига таъкидлади.
«Фонд биржаси ватандошларимизнинг фаровонлигини оширишнинг самарали воситаси, иқтисодий ўсишдан фойда олиш ва муносиб пенсия, яхши уй-жой билан таъминлаш ва келажакка ишонч ҳосил қилиш йўлидир», деди Отабек Назиров.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистондаги фонд бозорини тартибга солувчи, яъни Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифаси инвесторларни ҳимоя қилишдан иборат бўлиши керак алоҳида таъкидлашди. Инвесторлар ўзларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга амин бўлсалар, таваккалчиликларни молиялаштиришга тайёр.
Хорижий экспертларга кўра, регуляторнинг яна бир муҳим вазифаси бу бозорни ҳаддан ташқари тартибга солишнинг олдини олишдир, чунки у капитал бозорини бузиши мумкин. Турли хил рухсатномаларни беришда бюрократия ва ортиқча талабларни, шунингдек, лицензиялаш ва рўйхатга олиш талабларини истисно қилиш керак.
Мавзуга оид
18:52 / 27.11.2024
Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024