Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, энди 30 ёшдан ошган аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топширади, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар икки йилда маммографиядан ўтади.

Шавкат Мирзиёев аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.
Қайд этилишича, дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинган.
Ушбу ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган. 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар икки йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади. Таъкидланишича, ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда «йўқолиб қолмайди».
«Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Аввалроқ “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Унга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

15:10 / 01.06.2025
Саида Мирзиёева Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

00:30 / 30.05.2025
Саида Мирзиёева Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди

23:16 / 28.05.2025
Саида Мирзиёева Москвада Россия президенти администрацияси расмийлари билан учрашди

22:17 / 28.05.2025