Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
Жорий ойда ўзбекистонликлар учун қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган. Ҳар ҳолда, ҳозирча бундай ҳужжатлар эълон қилинганича йўқ. Хотин-қизлар байрами дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан, ҳафтасига 5 кун ишловчилар 10 март – душанба куни ҳам дам олишади.

Фото: Shutterstock
Ўзбекистонликларни март ойида 3 та ишланмайдиган байрам кунлари кутиб турибди. Булар:
- 8 март – Халқаро хотин қизлар байрами;
- 21 март – Наврўз;
- 31 март (тахминий) – Рамазон ҳайити байрами.
10 март, душанба – 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Чунки Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
8 март — хотин-қизлар куни шанба кунга тўғри келгани учун 5 кун ишловчиларнинг бу дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади.
Шундай қилиб, 5 кунликлар учун 8 мартдан 10 мартгача 3 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади:
6 кунликлар учун фақат 8 март (шанба) дам олиш куни бўлади, лекин 10 март (душанба) иш куни ҳисобланади.
Бандлик вазирлигининг 2025 йил учун ишлаб чиқаришдаги иш вақти тақвимига кўра, жорий йил март ойида қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган.

Маълумот учун, анъанага айланган ҳар йилги расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги ҳужжат 2025 йил учун қабул қилинмади.
Наврўз ёки Ҳайит байрамини нишонлаш тўғрисида тегишли ҳужжатлар билан, март ойидаги иш ёки дам олиш кунлари ўзгариши эҳтимоли йўқ эмас.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр
Жаҳон | 21:18
-
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентга расмий ташриф билан келди
Ўзбекистон | 20:57
-
Покистонда поездни гаровга олган жангариларга қарши операция якунланди
Жаҳон | 20:53
-
Арманистон ва Озарбойжон тинчлик битими лойиҳасини келишиб олди
Жаҳон | 20:21
Мавзуга оид

17:09 / 22.02.2025
Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида президент қарори имзоланди

11:40 / 27.12.2024
Дам олиш кунлари Тошкент метросининг иш тартиби маълум қилинди

12:15 / 06.12.2024
Декабрда ўзбекистонликлар қўшимча неча кун дам олади?

07:13 / 27.08.2024