Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
Шоирбек Ташиев давлатга 4,1 миллиард қирғиз сўми (47 миллион доллар) миқдорида зарар етказгани маълум қилинди.
Фото: Қирғизистон ИИВ
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинган укаси, парламентнинг собиқ депутати Шоирбек Ташиев давлатга 4,1 миллиард қирғиз сўми (47 миллион доллар) миқдорида зарар етказгани маълум қилинди.
ИИВ маълумотларига кўра, Ташиев «Кыргызнефтегаз» ОАЖ билан боғлиқ нефть битимларида коррупцион схемалардан фойдаланган. Тергов версиясига кўра, «Кыргыз Петролеум Компани» давлат заводи мавжуд бўлишига қарамай, хомашё етказиб бериш воситачилар орқали амалга оширилган. Қолаверса, нефтнинг якуний харидори барибир қайта ишлаш давлат корхонаси бўлиб чиқди.
Оқибатда молиявий оқимлар ўтадиган воситачи фирмалар занжири вужудга келган. Хомашёнинг катта қисми - ҳажмнинг учдан бир қисмигача - Ташиевга алоқадор компаниялар орқали сотилган. Собиқ депутатнинг коррупцион ҳаракатларидан кўрилган зарар 4,1 миллиард қирғиз сўмидан (47 миллион доллар) ошган. Бунга бой берилган фойда ҳам, тўланмаган солиқлар ҳам киради.
ИИВ қўшимча қилишича, Шоирбек Ташиев давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши керак.
1 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раҳбарининг укаси, Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Шоирбек Ташиев қўлга олингани ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Унга нисбатан аниқланган коррупция ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 март куни Шоирбек Ташиев депутатлик мандатини ўз ихтиёри билан топширган эди. Унинг сўзларига кўра, қарор осонликча келмаган, бироқ у «давлат манфаатлари ва халқ ишончидан келиб чиқиб ҳаракат қилган». Собиқ парламент аъзосининг қўшимча қилишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда унга ва оиласига қарши «ёлғон ва туҳматлар фаол тарқалмоқда», бу эса унинг яқинлари тинчлигини жиддий бузган.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
15:56 / 25.03.2026