Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
Қайд этилишича, фитосанитар сертификатда маҳсулот маркировкаланганлиги кўрсатилган бўлса-да, суриштирув натижасида қадоқларда айнан маркировка талабларига амал қилинмагани аниқланган.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қирғизистонга экспорт қилинган 21 тонна тарвуз ортга қайтарилгани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий муносабат берди.
Қайд этилишича, ҳолатга ойдинлик киритиш маисадида Қирғизистоннинг фитосанитар хизмати ҳамда тадбиркор билан боғланилган.
«EPhyto.uz» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланишича, Қирғизистонга юкланган тарвуз Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида етиштирилган ва 950 та қадоқда жойлаштирилган.
Фитосанитар сертификатда маҳсулот маркировкаланганлиги кўрсатилган бўлса-да, суриштирув натижасида қадоқларда айнан маркировка талабларига амал қилинмагани аниқланган. Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.
“Шунингдек, Қирғизистоннинг фитосанитар хизмати билан мулоқотда хабарларда эълон қилинган бошқа ҳолатлар юзасидан ҳам қўшимча маълумотлар берилиши бўйича сўров жўнатилди. Ҳамкор давлатнинг мутахассислари постда қайд этилган ҳолатларни тасдиқламади. Мисол учун, пиёз ва писта эскпорти юзасидан хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди”, дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026