Спорт | 02:28 / 25.07.2021
48747
2 дақиқада ўқилади

Токио-2020. 25 июлда чиқиш қиладиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

25 июль куни Ёзги Олимпиаданинг иккинчи кунги баҳслари ўтказилади. Бугунги баҳсларда яна 11 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида ҳам 11 нафар вакилимиз қатнашади. Улар орасида дзюдо, таэквондо, оғир атлетика ва велоспорт баҳсларида вакилларимиз медаллар учун кураш олиб боришса, бокс, спорт гимнастикаси, академик эшкак эшиш бўйича терма жамоалар аъзолари саралаш доирасида иштирок этишади.

Қуйида 25 июль куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:

Шаҳбоз Холмирзаев / Собиржон Сафаралиев — академик эшкак эшиш, жуфтлик — 6:10;
Улуғбек Рашидов — таэквондо, -68 кг — 6:15;
Турсуной Раҳимова — бокс, -51 кг — 7:00;
Сардор Нуриллаев — дзюдо, -66 — 7:00;
Диёра Келдиёрова — дзюдо, -52 — 7:00;
Олга Забелинская — велоспорт, 137 км — 9:00;
Оксана Чусовитина — спорт гимнастикаси, саралаш — 13:05;
Элнур Абдураимов — бокс, -63 кг — 14:18;
Адҳамжон Эргашев — оғир атлетика, 67 кг — 15:50;
Дилшод Рўзметов — бокс, -81 кг — 16:42.

Фото: Telegram / uzsport_tv
Фото: Telegram / uzsport_tv

Мавзуга оид