Оксана Чусовитина жароҳати сабаб Париж олимпиадасида қатнаша олмайди
Олимпия ўйинларининг 8 карра иштирокчиси, ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Париж олимпиадасида қатнаша олмайди. 48 ёшли атлет 24 май куни Тошкентда бошланадиган саралаш ўйинлари олдидан жароҳат олган. “Афсусдаман, чунки мусобақага жуда катта тайёргарлик кўргандим, катта куч билан қайтгандим”, деди Чусовитина.

Фото: AFP/Getty Images
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Оксана Чусовитина икки ойдан кейин Парижда бошланадиган Олимпия ўйинларида иштирок эта олмайди. У саралаш ўйинлари олдидан жароҳат олган.
48 ёшли спортчи бу ҳақда 23 май куни Instagram'даги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасидаги машқлар чоғида жароҳат олган. 24–26 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган чемпионат олимпиада учун саралаш вазифасини ҳам бажаради.
“Қадрли мухлисларим, гимнастика ишқибозлари. Сизларга қайғули хабарим бор. Кеча гимнастика бўйича Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати – Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаси олдидан машғулотларда жароҳат олдим. Энди бу мусобақада қатнашолмайман. Афсусдаман, чунки мусобақага жуда катта тайёргарлик кўргандим. Катта куч билан қайтгандим. Ўз юртимда мухлислар, жамоатчилик қаршисида мусобақада қатнашишни истагандим. Лекин сиз менинг иштирокимни кўрмайсиз”, – деди Чусовитина.
У барчага миннатдорчилик билдириб, мухлисларни ўзбекистонлик спортчи қизларни қўллаб-қувватлашга чақирди. “Мен ҳам ўша ерда бўлиб, қизларимизга мухлислик қиламан”, – деди спортчи.
Оксана Чусовитина аввалроқ Бокуда бўлиб ўтган Жаҳон Кубоги босқичида таяниб сакраш бўйича саралаш мусобақасида муваффақиятсиз қатнашиб, 23-ўринни эгаллаганди. Оқибатда, унинг олдида Париж йўлланмасини олиш учун ягона йўл қолганди: Тошкентдаги Осиё чемпионатида кўпкураш мусобақасида биринчи ўринни эгаллаш. Аммо Чусовитина сўнгги йилларда кўпкураш баҳсларида деярли иштирок этмаган.
Оксана Чусовитина – гимнастика тарихида 8 марта олимпиадада қатнашган ягона спортчи ҳисобланади. У 1992 йилдан ҳозирга қадар бўлиб ўтган барча Олимпия ўйинларида иштирок этиб келаётган эди. Чусовитина фаолияти давомида олимпиада чемпиони (1992 йил, жамоавий баҳсларда), уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
Жамият | 10:03
-
Европа Иттифоқи ва ҳамкорлар Сурия ва унинг қўшниларига 5,8 млрд евро ажратади
Жаҳон | 09:42
-
Исроил Ғазо секторига яна зарбалар беришни бошлади
Жаҳон | 09:34
-
Юқори рейтингдаги фермерларга ер солиғи 3 баробар камайтирилиши мумкин
Ўзбекистон | 09:30
Мавзуга оид

17:57 / 08.03.2025
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди

22:51 / 13.07.2024
Франция спорт вазири олимпиадага тайёргарликни текшириб, Сена дарёсида сузиб кўрди

20:50 / 10.06.2024
Чусовитина 53 ёшида 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди

22:15 / 09.03.2024