Спорт | 20:50 / 10.06.2024
4556
1 дақиқада ўқилади

Чусовитина 53 ёшида 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди

У СССР, Германия ва Ўзбекистон терма жамоалари таркибида саккизта ёзги Олимпия ўйинларида (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020) қатнашган.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. Бу ҳақда 48 ёшли спортчи ижтимоий тармоқда маълум қилди.

2028 йилги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш учун ҳаракат қиласизми, деган саволга Чусовитина «Ҳа!», деб жавоб берди. Унинг сўзларини РБК келтирди.

Май ойида Чусовитина жароҳати сабаб Осиё чемпионатида иштирок этмади. Бу унинг Париж-2024 Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун сўнгги имконияти эди.

Чусовитина - бадиий гимнастиканинг ноёб вакили. СССР, Германия ва Ўзбекистон терма жамоалари таркибида саккизта ёзги Олимпия ўйинларида (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020) қатнашган.

1992 йилда Барселонада у Бирлашган жамоа таркибида жамоавий мусобақада олтин медални қўлга киритди. 2008 йил Пекин Олимпиадасида Германия терма жамоаси аъзоси сифатида кумуш медални қўлга киритди.

2028 йилги Олимпиада ўйинлари бўладиган пайтда Чусовитина 53 ёшга тўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Haval бренди ўз автомобиллари учун фоизсиз муддатли тўловни жорий этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти