Иқтисодиёт | 16:09 / 07.06.2021
16026
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пасая бошлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 8 июндан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,44 сўмга тушиб, 10 532,12 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 28,69 сўмга кўтарилиб, 12 808,11 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,59 сўмга ошган ва 1 рубль 144,64 сўмни ташкил этган.

Долларнинг расмий курси ўтган ҳафта мобайнида узлуксиз пасайиб, ҳафта охирида яна кўтарилганди.

Доллар курси 1 ҳафта олдингига нисбатан 36,09 сўмга (арзон) фарқ қилмоқда.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид