Ўзбекистон | 07:20 / 25.11.2023
8320
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида «ақлли» бекатлар қурилади

Шунингдек, автомобиллар учун пулли тўхташ жойлари ва электр транспорт воситаларини қувватлантириш жойлари синов тариқасида ташкил қилинади. 

Тошкент шаҳрида синов тариқасида “ақлли” бекатлар ташкил этилади

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Бобур ва Фурқат кўчаларида йўлларни жорий таъмирлаш, транспорт ҳаракатини оптималлаштириш, ITТ’ни жорий этиш ишлари бошланди. 

Ишлар доирасида синов тариқасида “ақлли” бекатлар ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, уларда жамоат транспорти йўловчилари ва бошқалар ўз мобил қурилмаларини қувватлантириши, Wi-Fi тармоғидан фойдаланиши ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус келишига қанча вақт қолганлигини кўришлари мумкин бўлади. 

Бекат видеокузатув тизими билан ҳам жиҳозланиб, янада кенгроқ бўлади.

Муқимий номидаги театр олдида автомобиллар учун пулли тўхташ жойлари ва электр транспорт воситаларини қувватлантириш жойлари синов тариқасида ташкил қилинади. Велосипед ва самокат фойдаланувчилари ҳам тураргоҳдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, лекин бепул асосда. 

Бу мазкур манзилда йўл бўйида тўхташ жойлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаши ва кикшеринг фойдаланувчилари учун қўшимча қулайлик бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид