Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
Тошкент шаҳри, Миробод тумани Т.Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Саид Барака кўчасигача бўлган қисми реконструкция қилинади ва 27 ноябрдан 25 декабргача ёпилади.
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Тошкент шаҳри, Миробод тумани Т.Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Саид Барака кўчасигача бўлган қисми реконструкция қилинади ва 27 ноябрдан 25 декабргача ёпилади. Шу туфайли, айрим автобуслар ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилади:
- 16-, 26-, 37-, 80-сонли автобуслар ҳаракат йўналиши Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчаларига ўзгартирилади;
- 22-, 55-сонли автобуслар ҳаракат йўналиши Нукус, Ойбек, Шахрисабз кўчаларига ўзгартирилади.
Таъкидланишича, ҳаракат йўналишларига вақтинчалик ўзгартириш киритилиши сабабли, қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари меъёрдан ортиб кетиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026