09:30 / 18.03.2024
2031
Реклама

“Ўзбекинвест” кадрлар малакасини ошириш бўйича ишларни тизимли равишда олиб бормоқда

Ходимларни малакасини ошириш - “Ўзбекинвест” компаниясининг асосий ривожланиш стратегиясидир. “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бир неча йиллардан буён республиканинг суғурта бозорида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда ва бу мавқега эришишда компаниянинг ходимларни узлуксиз ўқитиш тизими муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фото: Ўзбекинвест

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинган 2023 йилда “Ўзбекинвест” компанияси томонидан суғурта соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг суғурта иши бўйича илмий салоҳияти ва амалий кўникмаларини ошириш бўйича фаол ишлар давом эттирилди. Талаба ёшларнинг суғурта соҳаси бўйича илмий салоҳиятларини ва суғурта бизнесидаги амалий кўникмаларини ошириш, касбий тайёргарлик сифатларини такомиллаштириш, илмий изланиш фаолиятини рағбатлантириш ва иқтидорли талабаларни компанияга саралаб олиш мақсадида 2023 йил сентябр ойида “Ўзбекинвест” акциядорлик жамияти бош офиси биносида Тошкент молия институтининг “Суғурта иши” кафедраси филиали очилди.

Ходимлар учун доимий фаолият юритиб келувчи “Суғурта мактаби” ва раҳбар ходимлар учун - “Суғурта академияси” доирасида 2023 йил давомида ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича 45 та тренинглар ташкил этилиб, уларда 3100 дан ортиқ иштирокчилар таҳсил олдилар.

2023 йил апрел ойида Вашингтон университети томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 11 нафар ҳудудий филиаллари раҳбарлари Сиэтл шаҳрида малака оширдилар.

2023 йил июн ойида компания туман бўлинмаларининг 32 нафар энг яхши натижаларга эришган раҳбарлари Прага шаҳридаги Ғарбий Богемия университети (Чехия)да “Суғурта” курси бўйича малака ошириш курсини тамомладилар.

Шунингдек, 2023 йил август ойида Истанбулдаги Туркия суғурта институтида компаниянинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари учун малака ошириш курси бўлиб ўтди.

2024 йилда “Ўзбекинвест” компанияси ходимларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли ишларни давом эттиради, шунингдек, компаниянинг Суғурта мактаби ва Суғурта академияси доирасида янги замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқишни режалаштирган.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube

Top