Ўзбекистон | 10:20
541
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ўзбекинвест» компанияси «Яшил макон» дастури доирасида Қибрай туманидаги парк-боғни кенгайтирди

Умуммиллий «Яшил макон» дастурини амалга ошириш доирасида «Ўзбекинвест» суғурта компанияси 2025 йилда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича экологик ташаббусларни давом эттириб, Тошкент вилояти Қибрай туманида илгари барпо этилган парк-боғ ҳудудини кенгайтирди.

Фото: Ўзбекинвест

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши доирасида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ, «Ўзбекинвест» компанияси яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш ва барқарор экологик муҳитни шакллантиришга изчил ҳисса қўшиб келмоқда.

Тадбир давомида компания ходимлари томонидан қўшимча 1000 та дарахт экилди. Натижада парк-боғ ҳудуди 3,5 гектарга етказилиб, унинг экологик ҳамда ижтимоий аҳамияти янада оширилди. Акцияда компания ходимлари билан бирга «Ўзбекинвест» компаниясининг амбассадори — таэквондо WT бўйича икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов ҳам иштирок этди.

Кўкаламзорлаштириш ишлари ҳудуднинг иқлим ва тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда, барқарор ва мослашувчан дарахт навларидан фойдаланиб амалга оширилди, бу эса лойиҳанинг узоқ муддатли самарадорлигини таъминлайди. Шу билан бирга, агротехник ва ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилди.

Экилган дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли давлат органларига тақдим этилиб, «Яшил макон» умуммиллий платформасига киритилади.

«Ўзбекинвест» компанияси келгусида ҳам аҳоли учун ҳаво сифатини яхшилаш ва Тошкент атрофида яшил белбоғ ҳосил қилишга қаратилган экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид