Жамият | 21:16 / 04.09.2024
8325
2 дақиқада ўқилади

“Синфда ўқувчи кўп, дарслар тарбиявий соат билан ўтиб кетади” — юқори синф ўқувчилари

Мактабни тамомлаш арафасидаги ўқувчи ёшларни ўқитилаётган фанлар ва берилаётган билимлар қониқтиряптими? Kun.uz “Биринчи қўнғироқ” кунида Тошкентдаги 144-сонли мактаб битирувчилари ўртасида кичик сўров ўтказди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мактабда берилаётган билим билан олийгоҳга кириш мумкинми? Бу саволимизга ўқувчиларнинг ярми ҳа, ярми йўқ деб жавоб беришди.

“Менимча, етарли эмас. Агар синфда камроқ ўқувчи бўлганида, ўқитувчи етказиб бериши осонроқ бўларди”, – дейди ўқувчи қизлардан бири.

“Менимча, етарли бўлмайди. Чунки кўп ўқувчилар ўқитувчининг дарс ўтишига халақит қилади, натижада ростанам ўқийдиганлар ўқий олмай қолади, вақт етмайди уларга, тарбиявий соат билан ўтиб кетади. Ўқимайдиган болани олиб ташлаш керак, чунки кўпчиликка халақит қилади”, – дейди бошқа бир ўқувчи қиз.

“Ўқитувчилар дарс беришади, лекин болаларда [берилган билимни] олиш озгина камроқ”, – дейди биз суҳбатлашган ўқувчи йигит.

“Ўзига боғлиқ. Агар мактабда зўр ўқийман деса, кирса бўлади”, – дейди бошқа бир йигит.

Кичик сўровимиз натижаларига кўра, ўқувчилар орасида бирор бир фанни кераксиз деб ҳисоблайдиганлар жуда кам. Қолаверса, битирувчи синф ўқувчиларининг аксарияти инглиз тилини энг камида базавий даражада билишига гувоҳ бўлдик.

Мавзуга оид