Жамият | 17:00 / 16.02.2023
27222
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда тадбиркорлар учун биринчи “Korzinka Biznes” улгуржи савдо дўкони очилди

“Korzinka” супермаркетлар тармоғи улгуржи харидлар учун янги “Korzinka Biznes” дўконини очди. У ерда юридик шахслар зарур ҳужжатларни расмийлаштирилган ҳолда катта ҳажмдаги товарларни харид қилишлари мумкин.

Фото: Korzinka

2023 йил 15 феврал куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Korzinka” супермаркетлар тармоғининг биринчи B2B форматдаги дўконининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Компания “Korzinka Biznes” бренди остида бизнес учун улгуржи савдонинг янги йўналишини йўлга қўйди. Дўконнинг савдо майдони 1800 квадрат метрни ташкил этади.

“Korzinka Biznes” — бу “ Anglesey Food” компаниясининг фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун улгуржи савдога йўналтирилган махсус бўлинмаси. Лойиҳа кичик ва ўрта бизнес харидорлари учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида яратилган: нархлардан тортиб, қулай харид жараёни ва ҳужжатларни расмийлаштиришгача.

Тантанали очилиш “Korzinka Biznes” жойлашган ҳудуд — “Home Spot” савдо марказида бўлиб ўтди. Тадбирда турли бизнес соҳалари вакиллари, жумладан, турли компаниялар эгалари, кафе ва ресторан тармоқлари ҳамда кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг расмий қисми “Korzinka” супермаркетлар тармоғи ва “Korzinka Biznes” улгуржи дўкони асосчиси Зафар Ҳошимовнинг нутқи билан бошланди.

“Korzinka 26 йил ичида биргина озиқ-овқат дўконидан йирик чакана савдо тармоғига айланди. Биз чакана савдо соҳасининг барча муаммо, қийинчилик ва оғриқларидан бошқалардан кўра кўпроқ хабардормиз. Биз чакана савдо янада тартибли, янада шаффоф, маҳсулотлар хавфсизлиги таъминланган бўлишидан манфаатдормиз, ниятимиз истеъмолчиларимизнинг бутун чакана савдо секторига бўлган ишончи ва ҳурмати ортиб боришидан иборат. Айнан шу мақсадда янги B2B форматини ишга туширдик. Korzinka Biznesʼнинг барча ҳамкорлари ва мижозлари билан биргаликда ўсиш мақсадида биз ўз ресурсларимиз билан бўлишишга қарор қилдик”, — деди Зафар Ҳошимов.

Кейинги сўз “Korzinka Biznes” йўналиши раҳбари Александр Ляпустинга берилди.

“Нега айнан Korzinka Biznes? Чунки бозорда кўплаб корхона ва ташкилотлар бор, уларнинг барчасида сифатли товарларга эҳтиёж мавжуд. Гап нафақат йирик корхоналар, балки кичик дўконлар, шунингдек, кафе, ресторан ва меҳмонхоналар ҳақида ҳам кетмоқда. Биз ҳар томонлама қулай ечимни таклиф қиляпмиз: улгуржи нархлар, бир жойда товарнинг катта захиралари, стандартларга мувофиқ сақлаш шароитлари. Дўконда 3,5 мингга яқин турли хил товарлар, шунингдек, 800 кггача юк кўтара оладиган махсус аравалар тақдим этилган”, — таъкидлади Александр.

Тадбир меҳмони, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров барчани янги форматдаги дўкон очилиши билан табриклаб, шу каби лойиҳалар аҳамияти ва тадбиркорлар учун очиқ имкониятлар ҳақида сўзлади.

“Ўйлайманки, туманда нафақат бу турдаги лойиҳалар, балки кичик шoxобчаларнинг очилиши ҳам унинг иқтисодиётига таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан қувончли ҳодиса ҳисобланади. Нафақат иқтисодиёт ўсиши, балки аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш ҳам жуда муҳим. Бугунги кунда туманимизда Korzinka брендининг 5 та лойиҳаси мавжуд. Шу билан бирга, республикамизда Korzinka Biznes лойиҳаси биринчи бўлиб Сергели туманидан бошланиши, албатта, бизда фахр-ифтихор уйғотади. Бугунги кунга келиб, Korzinka бренди юртимизда шаффофлик ва яхши хизмат намунаси. Ўз навбатида, Сергели тумани ҳокимлиги барча тадбиркорлик ва бизнес вакилларига доим очиқ ва ҳар доим кўмак беришга тайёр. Сергели туманига хуш келибсиз”, — деди Элбек Шукуров.

Тадбир барча иштирокчиларнинг дўкон бўйлаб саёҳати билан давом этди. Кўплаб меҳмонлар клуб карталарини рўйхатдан ўтказиш истагини билдирдилар, Korzinka Biznes мутахассислари эса бунда уларга махсус мўлжалланган пештахталарда ёрдам бердилар.

Korzinka Biznes кимларга мос келади?

•      Қайта сотиш мақсадида товарларни харид қилиш учун кичик чакана савдо шoxобчалари, минимаркетлар, маиший хизмат кўрсатиш дўконлари эгаларига;

•      Овқат тайёрлаш учун товарлардан фойдаланадиган кафелар, ресторанлар, меҳмонхоналар, фаст-фоод ва бошқа умумий овқатланиш корхоналари эгалари;

•      Ўқувчилар овқатланишини ташкил этиш мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа таълим муассасалари;

•      Офис эҳтиёжлари, ходимлар учун совғалар, корпоратив тадбирлар ва ўз фаолияти давомида юзага келадиган бошқа эҳтиёжлар учун товарлар сотиб оладиган ҳар қандай бошқа корхона ва ташкилотлар.

Ушбу дўкон фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мўлжалланган. Уларнинг ҳар бири ўз эҳтиёж, имконият ва хусусиятларига эга бизнесдир. B2B йўналишидаги янги формат бизнеснинг ўзи ва умуман замонавий чакана савдо ривожланишини рағбатлантирадиган харидлар учун энг қулай ечимни топишга имкон беради.

Korzinka Biznesда товарлар сотиб олинганда улар учун барча тегишли ҳужжатлар тузилади: шартнома, ҳисоб-фактура, товар хусусиятлари ва бошқалар. Шундай қилиб тадбиркор ва корхоналар ҚҚС солиғи бўйича бўшлиқларсиз қулай ва шаффоф иш юритиш имконига эга бўлади, бу эса уларнинг рақобатбардошлигини оширади.

Шунингдек, Korzinka Biznesʼда тадбиркорлар учун товарларни доналаб сотиб олиш имконияти ҳам бор. Товарларнинг минимал миқдори маҳсулот турига қараб, одатда камида иккитадан бўлади. Дўкондаги ҳар бир нарх ёрлиғида товарларнинг сотиб олишга рухсат берилган минимал миқдори, шунингдек, бир бирлик нархи кўрсатилган.

Korzinka Biznesʼдан харид қилиш учун рўйхатдан ўтиб, клуб картасини бепул олиш керак. Рўйхатдан ўтиш Korzinka Biznes вакили орқали дўконнинг ўзида жойлашган маълумот маркази ва (+998) 93-123-14-14 телефон рақами орқали амалга оширилади.

Қандай қилиб Korzinka Biznes мижози бўлиш, товарлар учун тўловни қандай ўтказиш ва харидларда қандай чекловлар мавжудлигини biznes.korzinka.uz расмий веб-сайтидан билиб олишингиз мумкин.

Korzinka Biznes – манфаатли ҳамкорлик

Korzinka Biznesнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Телеграм: t.me/korzinkabiz

Instagram: instagram.com/korzinkabiz

Facebook: fb.com/korzinkabiz

Реклама

Мавзуга оид