18:32 / 10.10.2023
20842
Реклама

“Korzinka” янги форматдаги “Korzinka Mahalla” дўконларини ишга туширди

10 октябр куни “Korzinka” янги форматдаги “Korzinka Mahalla” дўконларини ишга туширганини эълон қилди. Бу қулай жойлашуви ва кенг ассортименти билан ажралиб турадиган классик уй яқинидаги дўконлардир. 

Фото: Korzinka

“Korzinka Mahalla”нинг асосий хусусияти бир қатор омиллар орқали харид қилиш вақтини сезиларли даражада тежашидир.

Бу, биринчидан, ихчамлик. Агар “Korzinka” супермаркетларининг савдо майдони одатда 1 200 квадрат метрни ташкил қилса, “Korzinka Mahalla” майдони 300 - 400 квадрат метр атрофида. Бу мижозларга бутун дўконни тезда айланиб чиқиш ва керакли нарсани топиш имконини беради.

Иккинчидан, жойлашув. Барча дўконлар уйга яқин жойлашган бўлади.

Учинчидан, тузилиш ва ассортимент. Дўконлар яқин кунларга озиқ-овқат сотиб олиш учун ҳам, иш ёки уйга кетаётганда ичимлик ёки тайёр овқат сотиб олиш учун ҳам бир хил даражада қулай.

Ҳар бир “Korzinka Mahalla” дўконида:

  • кофе майдони ва тайёр маҳсулотларнинг кенгайтирилган танлови,
  • янги маҳсулот тоифалари, масалан, гуллар,
  • 4 200 дан ортиқ маҳсулот турлари (SKU) бўлади.

Дўконларнинг иш вақти 07:00 дан 23:00 гача, бироқ баъзилари тун-у кун очиқ бўлади.

Шундай қилиб, “Korzinka Mahalla” тайёр озиқ-овқат, ичимликлар ва газаклар сотиб олмоқчи бўлганлар учун ҳам, харидларнинг асосий қисмини супермаркетда ёки интернет орқали амалга оширадиганлар учун ҳам, уйга яқин жойда ҳамма нарсани сотиб олишни афзал кўрганлар учун ҳам қулай бўлади.

6 oктябр куни “Korzinka Mahalla – Yangi Sebzor”нинг биринчи пилот дўкони очилган бўлса, 10 oктябр куни “Korzinka Mahalla — Bo‘ston”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди.

“Вақтни, ҳаммадан ҳам кўпроқ бизнинг корхонамизда қадрласак керак. Айниқса, бу меҳмонларимизнинг қимматли вақти билан боғлиқ бўлса. Шу сабабли, жамоамиз билан харидлар жараёнини одатдагидан тез ва қулай этадиган янги шаклни ишга туширишга қарор қилдик. Биз анча вақтдан буён мижозларимиздан шу турдаги таклиф ва мурожаатларни олиб келаётгандик. Бунинг асносида, мана, “Korzinka Mahalla” ҳам пайдо бўлди.

Энди янги шаклдаги дўконларимиз ҳақиқатан ҳам ҳар бир маҳаллада очилиши ҳамда янада кўпроқ аҳоли қулай ва замонавий чакана савдо имкониятларидан фойдаланиши учун бор кучимизни сафарбар қилиш режамиздан ўрин олган”, — деб таъкидлади “Корзинка” супермаркетлар тармоғи асосчиси ва кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов.

“Корзинка” билан боғлиқ сўнгги муҳим янгиликларни эса компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин:

Ўзбек тилидаги Telegram канал: t.me/korzinkauzb

Рус тилидаги Telegram канал: t.me/korzinkauz

Instagram саҳифаси: instagram.com/korzinkauz

Facebook саҳифаси: fb.com/korzinkauz

Компания сайти: korzinka.uz

Реклама

Top