Жаҳон | 16:29 / 17.09.2023
26417
9 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг Россияга саёҳати ва реабилитациядаги аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 570-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Полша Россия рақамларига эга автомобилларни ўтказишни тўхтатди. Бу давлат ЕИнинг Россия қўшнилари орасида шундай чора қўллаган сўнгги давлати бўлди.
  • Севастополга ҳужумдан кейин Россиянинг учта десант кемаси Қора денгиздан Азов денгизига ўтказилган.
  • Россиянинг «Самум» ракета кемаси украинлар ҳужумидан кейин шатакка олиб кетилаётгани акс этган фото пайдо бўлди.
  • Харкив шаҳрига ракета зарбаси оқибатида беш киши яраланди. Харкив области ўққа тутилиши вақтида икки киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яраланган.
  • Берлинда Анна Нетребко Берлин операсида чиқиш қилишига қарши норозилик акцияси ўтказилди.
  • РФ мудофаа вазирлигига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Калуга, Твер ва Белгород областларида дронларни уриб туширган.
  • Аннексия қилинган Қримда украиналик тадбиркорларнинг миллийлаштирилган мулкларини сотиш бўйича биринчи аукционлар бўлиб ўтди.
  • Ким Чен Ин Владивостокдаги Кневичи аэродромига ташриф буюрди. Шойгу унга «Кинжал» ва «Калибр» ракета комплексларини намойиш этди.

Кун кадри. Қора денгизда вақтинчалик ғалла йўлаги

Россия Украина дон маҳсулотларини Қора денгиз орқали олиб чиқишни кафолатловчи «ғалла келишуви»даги иштирокини июл ойи ўрталарида тўхтатганди. Шундан буён уч мамлакат етакчилари ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар келишувни тиклашга чақириб келмоқда, бу келишувсиз бутун дунёда, айниқса, Африка ва Яқин Шарқнинг қашшоқ мамлакатларида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиб кетиши мумкин.

Ғарб етакчилари ҳам, Хитой ҳам келишувга қайтишга чақирмоқда, бу ҳақда G20 якуний декларациясида ҳам ёзилган, Туркия ва БМТ музокараларда фаол воситачилик қилмоқда. Аммо Москва ҳам, Киев ҳам ҳозирча ўз позицияларини юмшатиш ҳақида ўйламаяпти. «СовЭкон» таҳлил маркази директори Андрей Сизовнинг қайд этишича, икки давлат учун ҳам ҳозирги мавжуд шартларда келишишдан маъно йўқ: Украина келишув тўхтатилганидан кейин ҳам ғаллани Дунайдаги дарё портлари ва қуруқлик орқали олиб чиқишда давом этмоқда, июл-август ойларида мамлакат қарийб 5 миллион тонна ғалла экспорт қилган, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичлар билан тенг. Шу тариқа, Қора денгиз ғалла терминаллари ишламаса ҳам, Украина ўзининг экспорт салоҳиятини тўлиқ ёки деярли тўлиқ амалга ошириши мумкин.

Шунга қарамай, август ойида Украина ҳарбий-денгиз кучлари Қора денгизда «вақтинчалик ҳуманитар йўлак» ташкил этилганини хабар қилганди. Аввалига у портларда ўтган йил февралида қамалиб қолган кемаларни олиб чиқиш учун фойдаланилиши кўзда тутилганди, аммо истиқболда кемалар ғалла терминалларига ўтишида ҳам фойдаланилиши мумкин. Украина инфратузилмалар вазири Олександр Кубраковнинг айтишича, илк фуқаролик кемалари аллақачон бу йўлакдан фойдаланишган.

Палау байроғи остидаги «Ароят» балкери вақтинчалик ғалла йўлагида Украинанинг Қора денгиздаги Черноморск порти томон сузмоқда
AFP / Scanpix / LETA

Сергей Шойгу Владивостокда Ким Чен Ин билан учрашди

Шимолий Корея етакчиси ўтган ҳафтада, 12 сентябр куни бошланган кўп кунлик ташриф билан Россияга келганди. Ўша куни у Приморе ўлкасида бўлганди, кейинги куни эса Амур областидаги «Восточний» космодромида Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.
KCNA / Reuters / Scanpix / LETA
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шарафига чест бермоқда. Восточнийда Путин ва Ким Чен Ин Москвага ҳарбий технологиялар эвазига КХДРнинг қуролларини бериш масаласини муҳокама қилиши кутилганди. Журналистларга маълум қилинишича, икки мамлакат раҳбарлари Корея яримороли ва Европадаги ҳарбий-сиёсий вазият, шунингдек «стратегик ва тактик ҳамкорликни мустаҳкамлаш» ҳақида гаплашишган.
KCNA / Reuters / Scanpix / LETA
15 сентябр куни Ким Чен Ин Комсомолск-на-Амурега келиб, бу ерда Су-35 ва Су-57 қирувчилари йиғиладиган авиакорхонани, шунингдек, SJ-100 йўловчи самолётини кўздан кечирди. Унга Су-35 қирувчисининг кўргазмали парвози ҳам кўрсатилган — фотосуратда айнан шу жараён акс этган.
KCNA / Reuters / Scanpix / LETA
Ким Чен Иннинг зирҳли поезди Комсомолск-на-Амуредан Кневичи аэродроми жойлашган Владивостокка йўл олди. У ерда шимолий кореяликлар раҳбарини мудофаа вазири Сергей Шойгу кутиб олди. Улар биргаликда Ту-160, Ту-95МС ва Ту-22М3 ракета ташувчи-бомбардимончи самолётларини томоша қилишди.
KCNA / Reuters / Scanpix / LETA
Шойгу Шимолий Корея раҳбарига Россиянинг МиГ-31 самолётидан қўлланувчи «Кинжал» ракета комплекси ҳамда Россиянинг узоқ масофага учувчи Ту-214 йўловчи самолётини кўрсатди. Шундан кейин КХДР раҳбари ва РФ мудофаа вазири «Маршал Шапошников» фрегатига тушиб, у ерда «Уран» ракета комплекси ва «Калибр» универсал қанотли ракета комплексини, шунингдек, 100-миллиметрли А-190 автоматик артиллерия қурилмасини томоша қилишди.
KCNA / Reuters / Scanpix / LETA

Суддаги Игор Коломойский

2 сентябр куни Киевдаги суд Игор Коломойскийни икки ой муддатга ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди — у яқин ўтмишда Украинадаги энг нуфузли тадбиркорлардан бири бўлган. Сўнгги йилларда ҳукумат унга босимни кучайтириб келаётганди: унинг бизнесининг нисбатан фойдали қисми миллийлаштирилди, Коломойскийга қарши коррупция бўйича бир нечта иш очилди, унинг уйида тинтувлар ўтказилди, ўзи эса Володимир Зеленскийнинг махфий фармони билан фуқароликдан маҳрум этилди.

Яқинда Коломойскийга учинчи айблов эълон қилинганди — 5,8 миллиард гривнани ноқонуний ўзлаштириш бўйича. Украина хавфсизлик хизмати тарқатган баёнотга кўра, 2013-2014 йилларда Коломойский ўзига тегишли бўлган «Приватбанк» ходимларидан иборат жиноий гуруҳ тузган, улар орқали сохта пул омонатлари тизимли равишда банк кассасига ўтказилган, аммо аслида ҳеч қандай маблағ олинмаган.

Игоря Коломойский иши бўйича суд тинглови, Киев.
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Ўлжа қилинган Россия техникалари Кривий Риҳда

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги вайрон бўлган ғалла омбори

Запорижжя областида фронт яқинидаги Орехив шаҳри атрофи. Украиналик фермер Яков Маринченко ғалла омбори харобалари орасида, ўзининг айтишича, бу ер россияликларнинг август ойидаги ракета зарбаси оқибатида вайрон бўлган.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Россиянинг Украинага босқини озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатди ва бутун дунёда озиқ-овқат таъминотини хавф остида қолдирди, дейилган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботида.
Dmytro Smolienko / Ukrinform / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
67 ёшли Яков Маринченко 1995 йилдан буён кунгабоқар, буғдой ва бошқа дон маҳсулотлари етиштириладиган фермани бошқариб келади. Унинг тегирмони ҳам бор. Суратда Яков Маринченко ва унинг вайрон бўлган фермасида омон қолган ғалла.
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги ферма

СССР даврида қурилган бу фермада 58 бош сигир ва 104 эчки боқилади. У украин ҳарбийлари назоратида қолган ҳудудда жойлашган.

Pierre Crom / Getty Images
Pierre Crom / Getty Images

Реабилитация жараёнидаги сайрга чиққан украиналик аскарлар

Украиналик 37 ёшли ҳарбий хизматчи Василий фронтда жароҳат олгач, ампутацияни бошдан кечирган. Уни кўнгиллилар бир ғилдиракли «Жолетт» русумли вездеход креслосида айлантиришмоқда. Гуруҳ Ключ тоғига кўтарилмоқда — у Лвив областининг Труханов қишлоғи яқинида, денгиз сатҳидан 927 метр баландликда жойлашган.
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик 20 ёшли ҳарбий, ампутация қилинган Андрей Ключ тоғида ҳордиқ чиқармоқда.
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид