Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик тадбиркор автомобиль учун 10 қути танга тўлади
Фото: Скриншот
Хитойда тадбиркор BMW автомобили учун биринчи тўлов – 70 минг юанни тангалар билан тўлади. Дилерлик маркази ходимининг маълум қилишича, барча тангалар бир қийматда бўлган. Харидор уни бир неча йил давомида йиққан.
Тангаларни мижоз уйидан автосалонга олиб бориш учун 10 та катта картон қути керак бўлган. Автосалон ходимлари тангаларни ҳисоблаб чиқиши учун бир неча соат кетган.
Бу Хитойда машина учун тангалар билан ҳисоб-китоб қилинаётган биринчи ҳолат эмас. Мисол учун, 2015 йилда автомобилнинг биринчи тўлови учун 150 кг, 2014 йилда эса машина учун бир юанлик тангалар билан ҳисоб-китоб қилинган. Бу тангаларнинг оғирлиги 2,5 тоннани ташкил қилган.
2017 йилда америкалик ўз машиналари учун солиқни бир центлик 300 мингта танга билан тўлаган. Тангаларнинг умумий оғирлиги эса 725 кг ни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026