Ўзбекистон | 17:00 / 30.10.2025
10227
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга кейинги ҳафта совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келади

Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. 3 ноябр куни республика ҳудудига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади. Кечалари ҳарорат 0…+3 даражани ташкил этади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Хусусан, 3 ноябр куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 46 ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

35 ноябр кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.

46 ноябр кунларида эса ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0…+3 даражани ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари +8…+13 даражагача бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид