Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Июнь ойида нарх-наво 0,2 фоизга пасайди - Статқўм
2020 йилнинг июнь ойида истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси ой давомида ўртача 0,2 фоизга пасайди.
Мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 0,5 фоизни ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,6 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда эса (2019 йилнинг июнига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,2 фоизни ташкил этди.
2020 йилнинг июнь ойида йиллик умумий ИНИ ўтган ойнинг шу кўрсаткичига нисбатан 0,2 пунктга ошди (14,0 фоиздан 14,2 фоизгача). Шу билан бирга, ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 2020 йилнинг июнь ойидаги натижа 2019 йилнинг июнь ойидаги кўрсаткичга нисбатан 0,6 пунктга баланд бўлди (14,2 фоизга қарши 13,6 фоиз).
Бозорларнинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили билан тўйинганлиги сабабли ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларининг пасайишига олиб келиб, натижада жорий йилнинг июнь ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 98,8 фоизни ташкил этди.
Ой давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархлари 0,6 фоизга қимматлашди.
Мавзуга оид
18:51 / 29.05.2026
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
15:38 / 26.05.2026
Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари пасайди: асосий хавотир — коммунал хизматлар, ёнилғи ва энергия нархлари
09:49 / 26.05.2026
Ўзбекистонда 70 ёшдан ошганлар орасида ҳам ота бўлганлар бор
08:22 / 26.05.2026