Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 70 ёшдан ошганлар орасида ҳам ота бўлганлар бор
2026 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда 70 ёшдан ошган 14 нафар эркак ота бўлгани қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь–март ойларида республика бўйича жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.
Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинганда, 25 ёшгача бўлган оталар ҳиссасига 16 398 та ҳолат тўғри келган. Энг катта улуш — 158 984 та туғилиш 25–39 ёшли оталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, 40–59 ёшли оталар ҳиссасига 15 542 та туғилиш тўғри келган бўлса, 60 ёш ва ундан катта эркаклар орасида 162 нафар ота бўлгани маълум қилинди.
Улардан 14 нафари 70 ёшдан ошгани статистик маълумотларда қайд этилган.
Мавзуга оид
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
20:41 / 06.07.2026
ССВ: Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026