Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан кўп қаватли уйга қўшимча қават қўшиш учун лойиҳани қайта расмийлаштириш тақиқланади
Президентнинг бино ва иншоотлар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан қурилиши бошланган кўп қаватли уй-жойларга қўшимча қават қўшиш ёки баландлигини ошириш учун лойиҳани қайта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш тақиқланади. Шунингдек, зилзилабардошлик бўйича экспертиза тартиби ва ноқонуний қурилмаларга нисбатан чоралар ҳам кучайтирилади.
Фото: Kun.uz
“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бир қатор янги тартиблар жорий этилади.
Фармонга кўра:
- миллий норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чоралар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларининг экспертизаси фақат “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” давлат муассасаси томонидан амалга оширилади;
- объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича илмий ҳамда лойиҳа ҳужжатларининг смета қисмидан ташқари шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси хулосаларини тавсиявий тарзда бериш амалиёти тугатилади, улар қарор қабул қилиш учун мажбурий аҳамият касб этади;
- объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича берилган салбий хулоса лойиҳа ташкилотининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги рейтинг балларини камайтиришга асос бўлади.
Энг муҳим ўзгаришлардан бирига кўра, қурилиши бошланган кўп квартирали уй-жойларга қўшимча қават қўшиш ёки баландлигини ошириш мақсадида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тегишли архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида кўриб чиқиш, экспертизадан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади.
Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ноқонуний қурилмаларни буздириш ишлари нархлари ҳар бир йил учун алоҳида белгилаб борилиши кўзда тутилган.
Ушбу чора-тадбирлар қурилиш соҳасида интизомни кучайтириш, зилзила хавфи юқори бўлган ҳудудларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний қурилишлар билан кескин курашишга қаратилган.
Мавзуга оид
10:05 / 01.04.2026
Қарздор мол-мулкини сотиш ва хатлашда янги қоидалар жорий этилади
09:58 / 01.04.2026
Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тартиби соддалаштирилади
09:38 / 01.04.2026
Алимент қарзи борлар учун янги чекловлар жорий этилади
09:13 / 01.04.2026