Ўзбекистон | 23:36 / 25.05.2024
7621
2 дақиқада ўқилади

Бошқирдистон ва Ўзбекистон 95 банддан иборат ҳамкорлик йўл харитасини имзолади

Йўл харитасида ёғоч материаллари ишлаб чиқариш заводини қуриш, металлургия, тоғ-кон саноати, машинасозлик соҳаси бўйича келишувларга эришилган.

Фото: forum-zauralye.com

Россиянинг Бошқирдистон ҳудуди ва Ўзбекистон «Транс-Урал–2024» умумроссия сармоявий сабантуйи давомида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади. Ҳужжат 95 бандни ўз ичига олади, деб хабар қилди МИР24.

«Форумда 15 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқда, қизиқиш ортиб бораётганини кўряпмиз. Бу осонлик билан содир бўлмайди ва маълум бир ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш учун кўп ҳаракат қилиш керак», деди йиғилишни очар экан, Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров.

Йўл харитасида Сибайда ёғоч материаллари ишлаб чиқариш заводини қуриш, металлургия, тоғ-кон саноати, машинасозлик соҳаси бўйича келишувларга эришилган.

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Дилшод Аҳмедовнинг таъкидлашича, томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш ниятида.

«Охирги 5 йил ичида товар айирбошлаш ҳажми 3 баробарга ошиб, 170 миллион долларга етди ва биз уни 1 миллиард долларга етказмоқчимиз. Шу мақсадда иккинчи йўналишимиз улгуржи тарқатиш марказлари бўлади», деди у.

Мавзуга оид