Ўзбекистон | 16:59 / 07.03.2024
4481
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Навоийуран” давлат корхонаси трансформациясида яна бир қадам

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 14 июлдаги “2022-2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-319-сонли қарорида “Навоийуран” давлат корхонасини трансформация қилиш орқали молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш ва 2024 йилнинг якунига қадар халқаро кредит рейтинги олиниши белгиланган.

Фото: Навоийуран

Шу мақсадда, бугунги кунда “Навоийуран” давлат корхонаси молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини (IFRS) биринчи бор қўллаш орқали 2022-2023 йиллар якуни билан улар жаҳонда тан олинган “Катта тўртлик” (Big four) халқаро аудиторлик компанияси Deloitte томонидан аудитдан ўтказилмоқда.

Ушбу жараёнда “Навоийуран” давлат корхонасининг биринчи халқаро кредит рейтингини қўлга киритиш мақсадида халқаро кредит рейтинг агентликлари билан музокаралар олиб борди.

Олиб борилган музокаралар натижасида жорий йилнинг 6 март санасида Тошкент шаҳрида “Fitch Ratings on Uzbekistan” тадбири доирасида “Навоийуран” давлат корхонаси ва Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги ўртасида шартнома имзолашга эришилди.

Мазкур шартнома доирасида, Fitch Ratings жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида “Навоийуран” давлат корхонасида 2022-2023 йилларда амалга оширилган трансформация тадбирлари ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган ҳисоботлари ҳалқаро талаблар асосида баҳоланади ва корхонага ҳалқаро кредит рейтинг олиш чоралари кўрилади.

Мазкур тадбирда Fitch Rating томонидан республикамизнинг йирик ташкилотлари томонидан халқаро кредит ва ESG рейтингларининг қўлга киритилиши, халқаро рейтинглар бўйича янгилик ва ўзгаришлар хақида панел сессиялари бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, “Навоийуран” давлат корхонаси ва Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги ўртасида корхонада атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув бўйича ESG тамойиллари жорий этилаётганлигини баҳолаш ва Sustainibility (“Барқарорлик”) ESG рейтингини олиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Мавзуга оид