Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Навоийуран” давлат корхонасининг ESG рейтинги 55 баллдан 61 баллгача кўтарилди
“Навоийуран” давлат корхонаси халқаро рейтинг агентлиги Sustainable Fitch томонидан ESG (Environmental, Social, Governance) рейтинги тасдиқланиб, умумий балл 55 дан 61 гача оширилгани ҳақида мамнуният билан маълум қилади. Корхонанинг ESG рейтинги “3” даражада сақлаб қолинди.
Фото: Навоийуран
Sustainable Fitch баҳосига кўра, ушбу натижа “Навоийуран” ДКнинг аниқ ва тизимли барқарорлик стратегияси, ESG йўналишида олиб борилаётган изчил трансформация ҳамда корхонада ташкил этилган кучли корпоратив бошқарув тизими самараси ҳисобланади. Рейтинг баллининг оширилиши корхонанинг ESG бошқарувини такомиллаштириш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлари халқаро миқёсда эътироф этилганини тасдиқлайди.
Рейтинг ҳисоботида “Навоийуран” томонидан ишлаб чиқарилаётган табиий уран – атом энергетикаси орқали иссиқхона газлари чиқиндиларисиз энергия ишлаб чиқаришга хизмат қилиши ижобий омил сифатида баҳоланди. Бу эса глобал миқёсда иқлим ўзгаришига қарши курашга қўшилаётган муҳим ҳисса сифатида эътироф этилди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида корхонанинг кенг қамровли экологик стратегияси, асосий экологик кўрсаткичларнинг очиқ эълон қилиниши, шунингдек, сўнгги йилларда экологик ҳодисаларнинг қайд этилмагани ижобий баҳоланди.
Ижтимоий йўналишда корхонанинг инсон ҳуқуқлари ва меҳнат муносабатлари бўйича тасдиқланган сиёсатлари, меҳнат шароитларининг юқори даражадалиги ҳамда сўнгги уч йил давомида ижтимоий ҳодисаларнинг қайд этилмагани юқори баҳога сазовор бўлди. Бундан ташқари, гендер тенглиги бўйича корхонада олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, хусусан, корхона бошқарувида аёл ходимлар иштироки ортганлиги алоҳида қайд этилди. Ушбу омиллар “Навоийуран” ДК ходимлар учун хавфсиз, барқарор ва тенг ҳуқуқли меҳнат муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини кўрсатади.
Корпоратив бошқарув соҳасида компаниянинг миллий ва халқаро бошқарув стандартларига мувофиқ фаолият юритиши, Кузатув кенгаши ва Бош директор ваколатларининг аниқ ажратилгани бошқарувда мувозанат, шаффофлик ва масъулиятни таъминлаётгани ижобий баҳоланди.
Мазкур ESG рейтинг натижалари “Навоийуран” давлат корхонасининг масъулиятли бошқарув, барқарор ривожланиш ва очиқлик тамойилларига амал қилаётган ишончли ва барқарор компания сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди ҳамда Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муносиб ҳисса қўшаётганини тасдиқлайди.
Мавзуга оид
19:00 / 12.12.2025
“Навоийуран” давлат корхонасининг кредит рейтинги яна бир поғонага кўтарилди
10:16 / 15.10.2025
«Навоийуран» ва АЭХА глобал фаолият бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
11:00 / 09.08.2025
Диққат эълон! “Навоийуран” давлат корхонаси ишга таклиф этади
17:32 / 28.07.2025