Ўзбекистон | 17:20 / 14.01.2018
58741
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «йўловчи масжидлари» қурилади

Тошкент шаҳрида йўл бўйларида йўловчилар учун кичик намозгоҳлар қурилади. Бу ҳақда ўтган ҳафтанинг пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов маълум қилган.

Юнусобод тумани «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов ҳам жума кунги маърузасида шу ҳақда маълумот берган.

«Энди катта, серқатнов йўллар бўйларида, намоз вақти бўлганида одамлар таҳоратхона ва масжид излаб қийналмаслиги учун намозгоҳлар қурилади. Бу жоме масжид эмас, жума намози ўқилмайди, лекин 5 маҳал намоз ўқиса бўлади. Бу йўловчи масжидлар дейилади. Шундай топшириқ бўлди. Бу катта хушхабар», деган у.

Манбанинг «Kun.uz»га тасдиқлашича, пойтахтдаги 11та туманнинг ҳар бирида иккитадан шундай намозгоҳлар барпо этилади.

«Туман бош имом-хатиблари қаерларга йўллар четларида таҳоратхоналар ва намозхоналар қуриш бўйича тавсияларини беришади», деди манба.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Сергели ва Бектемир туманларида биттадан янги жоме масжидлари қурилади.

Мавзуга оид