Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Товарларингизга бозоримизда эҳтиёж катта"– Ироқ тадбиркорлари Ўзбекистон маҳсулотлари билан танишмоқда
Ироқ деярли барча турдаги тайёр маҳсулотларни: озиқ-овқатдан тортиб, мураккаб қурилиш материалларигача бўлган товарларни импорт ҳисобига қоплайди. Бу эса "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар учун тайёр ва кенг қамровли бозорни англатади.
Икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳламлаш, янги ҳамкорлик шартномаларини имзолаш мақсадида айни кунларда Савдо-саноат палатаси кўмагида Ўзбекистон-Ироқ бизнес кунлари бўлиб ўтяпти. 150 дан ортиқ ироқлик тадбиркорлар мамлакатимизга келган. Уларга маҳаллий ишлаб чиқариш зоналари ва миллий маҳсулотлар таништириляпти.
"Тахминан 20 кун олдин, 23 декабр санасида Бағдодда Ироқ-Ўзбекистон бизнес ва инвестиция форуми ўтказилганди. Энди эса биз Ўзбекистон томонининг таклифи билан Ўзбекистон-Ироқ бизнес форуми доирасида Тошкент, Самарқанддаги бир нечта фабрикалар фаолияти билан танишяпмиз. Умид қиламизки, ушбу учрашувлардан кейин янги ҳамкорлик шартномаларини имзолаймиз", — дейди Ироқ Иқтисод палатаси раиси Иброҳим Мадлул Овайд Масуди.
Ироқлик ишбилармонлар делегацияси танишув дастурини алюминий ва ойна ромлар, шунингдек, фасад ечимлари ишлаб чиқариш заводига ташриф буюришдан бошлади. Корхона ҳудудида ташкил этилган кўргазмада 25 та компания ўз маҳсулотларини намойиш этди.
“Ироқ ҳозир ривожланиш босқичида. Қурилиш ишлари давом этмоқда. Бизга дизайн ечимлари ва турли хил қурилиш материаллари керак. Биласиз, қарийб 40 йил давом этган уруш ва беқарорликдан кейин импорт товарларга эҳтиёжимиз жуда катта. Айни кунларда ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолашни режалаштиряпмиз. Шу орқали икки давлат тадбиркорлари ва ишбилармон аёллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик, ишончли бизнес алоқаларини йўлга қўйишни мақсад қилганмиз”, – дейди, Ироқ Ишбилармон аёллар кенгаши раисаси Шада Зуайри.
Таъкидлаш жоиз, ушбу мамлакатнинг йирик аҳолиси ва юқори истеъмол талаби Ўзбекистон маҳсулотлари учун катта бозорни англатади. Айниқса, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари каби тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар соҳаларида экспорт қилиш имконияти мавжуд.
“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тоза яъни, эътиборимизни завод-фабрикалардаги тартиб ҳамда озодалик, иш жараёнидаги аниқлик тортди. Ҳамкорлик алоқасини йўлга қўйиш бизга керак ва қизиқ. Бироқ транспорт масаласи яъни масофа узоқлиги ҳозирда бизни энг кўп қийнаётган муаммолардан бири бўлиб турибди”, – дейди Бағдод сармоявий бошқармаси вакили Али ал-Вали.
Пресс-тур доирасида ишбилармон доира вакиллари электротехника, қурилиш материаллари, мебель, фармацевтика ва озиқ-овқат саноати соҳаларига оид корхоналар фаолияти ва кўргазмалар билан ҳам танишишди.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026
Ироқда Америка самолёти қулади
15:21 / 05.03.2026