Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши сабаб Яқин Шарқда кескинлашган вазият туфайли, НАТО 2018 йилда ИШИДга қарши курашда ёрдам бериш учун тузилган Ироқдаги миссияси ходимларини Европага кўчирди.
АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши туфайли Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашуви ортидан НАТО Ироқдаги миссияси (NMI, НАТОнинг Ироқдаги миссияси) ходимларини Европага “хавфсиз тарзда қайта жойлаштирди”. Бу ҳақда 20 март, жума куни НАТОнинг Европадаги бирлашган қуролли кучлари олий қўмондонлиги маълум қилди.
Бирлашган қуролли кучлар қўмондони генерал Алексус Гринкевич Ироққа ва барча иттифоқчиларга “НАТО ходимларини хавфсиз қайта жойлаштиришга кўмаклашгани” учун, шунингдек “НАТОнинг Ироқдаги миссиясидаги ўз ишига садоқатли эркаклар ва аёлларга, улар бутун шу давр мобайнида ўз вазифаларини бажаришда давом этгани учун” миннатдорлик билдирди.
Германия мудофаа федерал вазири Борис Писториуснинг сўзларига кўра, NMI'да иштирок этган немис ҳарбий хизматчилари “эсон-омон ватанга қайтган”. Унинг аниқлик киритишича, алянс ходимларини олиб чиқиш жараёни “Бундесвернинг катта иштироки билан” амалга оширилган. Бир нечта транспорт самолётлари ходимларни Бағдоддан “жуда хавфли шароитларда” олиб чиққан.
NMI — маслаҳатчи миссия бўлиб, у Ироққа қуролли кучлар ва хавфсизлик кучларини шакллантиришда ёрдам беради. У 2018 йилдан буён мамлакат ҳудудида жойлашган бўлиб, ўзининг асосий мақсадларидан бири сифатида Бағдодга Европa Иттифоқи, Россия, АҚШ ва дунёнинг кўплаб бошқа давлатлари ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан террористик деб тан олинган ИШИД гуруҳининг қайта тикланишининг олдини олишда кўмаклашишни белгилаган.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
10:45 / 08.06.2026