Ўзбекистон | 19:00 / 18.05.2026
1244
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Нукусдаги Hamroh Biznes Мактаби: HAMROH, ALPHA ва UZCARD хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватламоқда

Нукус шаҳрида HAMROH ташаббуси билан, ALPHA билан ҳамкорликда ҳамда UZCARD кўмагида амалга оширилаётган Hamroh Biznes Мактаби таълим дастурининг иккинчи оқими иштирокчиларига сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фото: UZCARD

Hamroh Biznes Мактаби дастури 2026 йил март ойида HAMROHʼнинг биринчи филиали очилиши ҳамда HAMROH, ALPHA ва UZCARD ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши доирасида ишга туширилган. Дастурнинг биринчи оқими апрел ойида якунланди, иккинчи оқимга қабул эса шу ойнинг ўзида очилди. Дастурда иштирок этиш бепул бўлиб, танлов асосида амалга оширилади.

Лойиҳа ҳудудларда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бизнесни энди бошлаётган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аёллар учун барқарор бизнес муҳитини шакллантиришга қаратилган. Дастур доирасида иштирокчилар бизнес юритишнинг асосий йўналишлари бўйича таълим олади, ўз ишини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун амалий билим ҳамда зарур воситаларга эга бўлади.

“Биз учун Hamroh Biznes Мактабининг ҳар бир иштирокчиси дастурдан нафақат сертификат билан, балки ўз ғояси ҳақиқатан ҳам муваффақиятли бизнесга айланиши мумкинлигига бўлган ишонч билан кетиши муҳим”, - дея таъкидланди HAMROHʼда.

Сертификатларни топшириш маросимида UZCARD вакиллари ҳам иштирок этиб, бундай ташаббусларнинг хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ҳамда мамлакат ҳудудларида тадбиркорлик фаоллигини ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

“Hamroh Biznes Мактаби ташаббуси бизнес ва молия секторининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари аёлларга ўз ишини ривожлантиришда қандай ёрдам бериши мумкинлигининг ёрқин намунасидир. UZCARD хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлаётганидан фахрланади”, - дея таъкидланди UZCARDʼда.

Hamroh Biznes Мактаби ўз лойиҳаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва Ўзбекистон иқтисодиётида хотин-қизлар тадбиркорлигининг ролини кучайтиришга тайёр бўлган аёллар ҳамжамиятини шакллантиришда давом этмоқда.

“Биз учун ушбу лойиҳа — тадбиркор аёллар нафақат билим олиши, балки қўллаб-қувватлов топиши, тажриба алмашиши ва биргаликда ўсиши мумкин бўлган муҳитни яратишдир. Иккинчи оқимда турли йўналишларда — маҳаллий ишлаб чиқариш ва тиббиётдан тортиб хизмат кўрсатиш, таълим ҳамда ҳунармандчилик соҳаларигача бўлган лойиҳаларни ривожлантираётган 21 нафар аёл иштирок этди.
Ҳар бир иштирокчи ўз тарихи ва мақсадлари билан келди, бироқ уларнинг барчасини бизнесни ривожлантириш ва олдинга интилиш истаги бирлаштиради. Дастурга бўлган бундай юқори қизиқишни кўришдан мамнунмиз ҳамда HAMROH ва UZCARD билан биргаликда бутун мамлакат бўйлаб хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун имкониятлар яратишда давом этамиз”, - дея фикр билдирди ALPHA вакиллари.

UZCARD. Қулай яшанг.

 Реклама ҳуқуқи асосида

Юлия Цой
Тайёрлаган Юлия Цой
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид