Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Жадидлар демократик жумҳурият қуриш истагида эди” — Меҳмет Тутунжи
“Улар халқ иштирок эта оладиган фаровон бир демократик давлатни орзу қилишган ва шу йўлда ҳаракат қилишди”, – дейди туркиялик тарихчи.
Меҳмет Тутунжи
11-12 декабр кунлари Тошкентда “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро анжуман бўлиб ўтяпти. Унда АҚШ, Япония, Туркия, Нидерландия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбойжон ва бошқа кўплаб давлатлардан 50 нафардан зиёд тадқиқотчи ва олимлар иштирок этмоқда.
Улардан бири – туркиялик тарихчи Меҳмет Тутунжи. У Kun.uz мухбири билан суҳбатда жадидларнинг сиёсий қарашлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Жадидлар эски хонликлар ўрнида замонавий, демократик бир жумҳурият қуриш истагида бўлишган. Улар халқ иштирок эта оладиган фаровон бир демократик давлатни орзу қилишган ва шу йўлда ҳаракат қилишди. Аммо 1918–1923 йилларда жуда қисқа давр бўлди, совет репрессияси такрор келди. Репрессиядан кейин Сталин уларни қатл этди. Улар ғояларини ҳақиқатга айлантира олишмади”, – дейди Меҳмет Тутунжи.
Мавзуга оид
22:37 / 19.07.2024
Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги ўтказилади
12:37 / 20.06.2024
“Жадидларимизнинг мағрур ва ғолиб қиёфаларини чизишимиз керак” – кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов
17:49 / 05.01.2024
«Унга ҳеч ким Тошкентда “сен” деб гапирган эмас» – Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига назар
13:32 / 22.12.2023