23 ёшида ўз мактабини очган, мардикор ўқувчини катта шоирга айлантирган, СССРда қораланса-да, Европада эътироф этилган жадид – Мунаввар қорининг қисқагина умр йўли барчага ибрат бўлгулик. Миллат фидойиси Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига Kun.uz билан чуқурроқ назар соламиз.

«У ташкилотнинг якка-ю ягона раҳбари, теран ақлли мафкурачи, илҳомлантирувчи, стратегй, уста дипломат ва бошқа шу каби жуда ижобий киши ҳисобланади. Унинг ақл-заковати ҳар доим ҳиссиётларидан устун бўлган. Шунинг учун ҳам у ўз ҳаракатларида камдан кам хатога йўл қўярди». Бу таъриф топинг-чи, кимга тегишли? Ушбу таъриф қайсидир саркарда ёки сериал қаҳрамонига эмас, айнан бизнинг бугунги кўрсатувимиз қаҳрамонига берилган. Бу таърифни унинг шогирди Азиз Лазиззода айтган эди. У киши миллат фидойиси, юрт фидойиси Мунавварқори Абдурашидхон ўғли эди.

Мунавварқори Абдурашидхонов 1878 йил Тошкент шаҳри Дархон даҳасида дунёга келади. У кишининг отаси мударрис бўлиб, Мунаввар қори 3 ўғилнинг кенжаси эди. Онаси Хонхўжа Эшон қизи Хосият отин Мунаввар қорининг маънавий шаклланишида катта ўрин тутади, Хосият отиннинг ўзи ҳам қизларга дарс берган. Мунаввар қорини Тошкентда машҳур бўлган Усмонхон домлада ўқитишади, у жуда ёшлигидан қори бўлади, шунинг учун ҳам болаликдан ҳурматда бўлган. Унинг ота томони ҳам, она томони ҳам ҳурматли, обрўли инсонлар бўлишган.

У Бухорода ўқиб юрган кезларида Аҳмад Дониш, Садри Зиё, Икромиддин Ўроқ каби маърифатпарварларнинг маърузаларини тинглаган. У вақтда Бухорога Афғонистон, Эрон, Татаристон каби ҳудудлардан кўплаб талабалар, савдогарлар келарди. Мунаввар қори улар билан фикр алмашади. Бухоро ярим мустамлака бўлгани учун Тошкентдан кўра ташқи алоқалари яхши эди. Мунаввар қори мусулмон шарқи мустамлакачилар ихтиёрида эканини, тараққиёт ва куч Овропа томонда эканини ўйлаб, зулмдан қутулиш учун ягона чора илм-маърифат, миллатни тараққиётга етаклаш эканини тафаккур қилади. Шундан сўнг у Тошкентга қайтгач, мактабчилик, яъни маориф соҳасида иш бошлайди. Чўлпон, Акмал Икромов эътирофига кўра, Мунаввар қори том маънода доҳий бўлган. Унинг биргина таълим соҳасидаги қилган ишлари замонаси учун ҳам, кейинги даврлар учун ҳам миллий таълим дастурини яратди

1906 йил 14 июн куни “Тараққий” газетасида чиқарган мақоласида шундай жумлалар бор: “Кўп диндошларимизни кўрамизки, ўз фарзандларини асло мактабга бермай, дунё-охират саодати ўлған илм ва маорифдан маҳрум қилмоқдан ҳеч ҳаё