Ўзбекистон | 11:09 / 14.03.2020
6474
2 дақиқада ўқилади

ЯИДХП орқали МИБга берилган қарзлар ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади

Агар қарздорга нисбатан ижро этувчи суд жараёни бошланган бўлса, суд ижрочиси чет элга чиқишни тақиқлаш ёки компенсация сифатида мол-мулкни тортиб олиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир

Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (www.my.gov.uz) ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизматини олиш мумкин.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабарига кўра, Мажбурий ижро бюросига жўнатилган қарзлар тўғрисида маълумотни билиш учун ЯИДХП сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда “Фуқаролик” бўлимида “Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш” (https://my.gov.uz/ru/service/319) хизматига ўтиш ва “Хизматдан фойдаланиш” тугмасини босиш керак бўлади ёки "қарз", "МИБ", "қарздорлик" калит сўзларини киритиб, сайтнинг қулай қидириш тугмасидан фойдаланиш лозим. 

Шундан сўнг бир неча сония ичида ижро ҳужжатлари ҳақида умумий маълумотлар тақдим этилади.

Ижро ҳужжатига қуйидагилар киради: қарз миқдори, ижро этувчи иш юритиш рақами, ижро ҳужжатининг мазмуни, бюро бўлинмасининг номи ва унинг масъул ходимининг телефон рақами.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид