Ўзбекистон | 17:54 / 20.01.2026
2426
1 дақиқада ўқилади

МИБ қарздорларнинг телефони блокланиши мумкинлигини рад этди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар фейк экани айтилди.

Фото: Getty images

Ижро ҳужжатларига асосан қарзи мавжуд бўлган шахсларга тегишли мобил телефонларнинг блокланиши ҳақидаги хабарлар фейк ҳисобланади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси маълум қилди.

«Аввало, фуқароларимиз ижро ҳужжатлари бўйича юзага келган қарздорликлар ва хорижга чиқиш учун бўлган тақиқ бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни расмий сайт саҳифалари ёки мобил телефон орқали билиши мумкин. Бунинг учун Мажбурий ижро бюросининг расмий mib.uz веб-сайти ҳамда mib.uz расмий Android ёки iOS мобил иловаларидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Асосийси, юзага келган қарздорлик ҳамда уни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари мобил ёки бошқа қурилмаларнинг ишлаш жараёнига таъсир қилмайди», дейилади хабарда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид