Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро журналистика факультетининг расмий сайти очилди
Фото: TechSteak
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультети ўз сайтини ишга туширди.
www.ijf.uz манзилида фаолият кўрсатувчи сайт факультет ҳаёти билан боғлиқ барча жабҳаларни қамраб олади. Унда факультет талабалари ва профессор-ўқитувчиларининг ижод намуналарини бериб бориш режалаштирилган.
Талабаларга сайт ёрдамида факультет декани билан онлайн мулоқот қилиш имконияти яратиб берилади. Шунингдек, электрон кутубхона, битирув-малакавий ишлари, дарс жадвали, анонслар ва шунга ўхшаш талабалар учун зарур бўлган масалаларнинг барчаси www.ijf.uz сайтида кўриниш беради.

Электрон платформада махсус медиатека очиш режалаштирилган бўлиб, унга бўлажак журналистлар томонидан тайёрланган видеокўрсатувлар, лавҳалар, фоторепортажлар ва аудиокутубхона жойлаштирилади.
Маълумот учун, 2017 йилнинг 26 февраль куни Халқаро журналистика факультети ташкил топганига 18 йил тўлади. Шу муносабат билан факультет раҳбарияти совринли танлов ва махсус тадбирлар ўтказишни режалаштирган.
Мавзуга оид
20:48 / 09.12.2025
Бир йилда дунёда 67 нафар журналист ўлдирилди – RSF
19:36 / 26.06.2025
Kun.uz муҳаррири Азиз Қаршиев ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов давлат мукофоти билан тақдирланди
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
20:58 / 02.05.2025