Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элликқалъадаги «Катта қирққиз қалъа»да археологик ёдгорлик топилди
Элликқалъа туманида жойлашган «Катта қирққиз қалъа»да археологик ёдгорлик топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, май ойида Жанубий Оролбўйи Ўзбекистон–Россия комплекс археологик экспедицияси археологик ишларининг 2-мавсуми иш бошлаган.
Экспедиция ишларида Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар институти ҳамда Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти, академиянинг Н.Н.Миклухо-Маклай номидаги этнология ва антропология институти, Россия Шарқ халқлари санъати музейи илмий ходимлари иштирок этмоқда.

«Катта қирққиз қалъа» ёдгорлигида амалга оширилган археологик қазиш ишлари мазкур минтақада қадим даврларда яшаган халқлар тарихи тўғрисида янги маълумотларга асос бўлади.
Археолог-олимларнинг таъкидлашича, мазкур ёдгорлик милоддан аввалги IV–III асрларда қурилган бўлиб, милодий VI–VIII асрларгача фойдаланилган.
Таъкидланишича, қалъанинг ғарбий томонида йирик монументал бино мавжуд бўлиб, унда археологик қазиш давомида антик керамика намуналари, маиший буюмлар, бутун камалак рангларини ўзида жамлаган деворий рангли тасвирлар намуналари топилган.
Бундан ташқари, қалъа ҳудудидан тангалар ҳам топилиб, уларни реставраторлар ўрганмоқда.
Мавзуга оид
15:02 / 20.09.2024
Қорақалпоғистонда ўқувчи дарсдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетилди
18:09 / 23.05.2024
Сурхондарёда иккита археологик ёдгорлик бузиб ташланди
16:59 / 14.02.2024
Элликқалъа тумани ҳокими ўзгарди
21:29 / 11.08.2022