16:59 / 14.02.2024
7171

Элликқалъа тумани ҳокими ўзгарди

Валижон Ниязимбетов Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Туманга 2018 йилдан бери ҳокимлик қилиб келган Сейдамат Авезов президент топшириғига кўра лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилиб, ишдан олинган.

Фото: Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати

Эликқалъа тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда нди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун халқ депутатлари Элликқалъа тумани кенгашининг навбатдан ташқари 71-сессияси бўлиб ўтган. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилган: Ниязимбетов Валижон Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Валижон Ниязимбетов фаолияти давомида Элликқаъла тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар у Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

2018 йил май ойидан буён Элликқалъа туманига ҳокимлик қилиб келган Сейдамат Авезов президент топшириғига кўра лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилиб, лавозимидан озод қилинган.

Олдинроқ Олтинкўл, Учқўрғон ҳамда Хўжаобод туманларига янги ҳокимлар тайинлангани хабар қилинганди.

Top