Жамият | 12:25 / 18.07.2019
10419
1 дақиқада ўқилади
Юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш яна бошланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари юридик коллежлар қабул комиссиялари томонидан 2019 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача (шу куни ҳам) қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, ҳужжат топшира олмаган кўплаб абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини мурожаатлари бўйича ҳукумат томонидан юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 17 августигача давом эттиришга розилик берилди.
Шунга кўра, юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни яна бошланганлиги маълум қилинди.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023