Жаҳон | 08:51 / 13.06.2024
3960
2 дақиқада ўқилади

G7 давлатлари Киевга Россия активлари ҳисобидан 50 млрд доллар ажратади

Украина яқин келажакда иттифоқчиларидан 50 миллиард доллар олади, кредит Россия Федерацияси Марказий банкининг Ғарб мамлакатларида музлатилган активларидан унга ўтказилган фоизлар ҳисобидан тўланади.

Фото: REUTERS/Louisa Gouliamaki

«Катта еттилик» (G7) давлатлари музлатилган Россия активларидан фойдаланган ҳолда Украинага 50 миллиард доллар ажратишга келишиб олди. Бу ҳақда 12 июн, чоршанба куни Франция президенти вакилига таяниб, Le Monde газетаси хабар берди. «Катта еттилик» раҳбарлари, деб ёзади Le Monde, Россиянинг 325 миллиард доллар миқдоридаги музлатилган активларидан олинган фойдадан Киевга кредит гарови сифатида фойдаланишга келишиб олишди. Украина яқин келажакда иттифоқчиларидан 50 миллиард доллар олади, кредит эса Россия Федерацияси Марказий банкининг Ғарб мамлакатларида музлатилган активларидан унга ўтказилган фоизлар ҳисобидан тўланади. Нашрнинг таъкидлашича, бу ташаббус дастлаб АҚШ вакилларидан чиққан.

«Агар у ёки бу сабабга кўра Россия активлари музлатилган бўлса ёки Россия активларидан тушган маблағлар кредитни молиялаштириш учун етарли бўлмаса, биз юкни қандай бўлишиш ҳақида ўйлаб кўришимиз керак бўлади», деб ўз суҳбатдошининг сўзларидан иқтибос келтиради Le Monde. 

Италияда G7 саммити 

G7’нинг 50-саммити 13 июн куни Италиянинг Апулия шаҳрида очилади. Унда «Катта еттилик» мамлакатлари етакчилари, жумладан, Украинани Россияга қарши урушда қўллаб-қувватлаш, энергетика ва иқтисодий хавфсизлик, миграция масалалари, Хитой билан алоқалар, шунингдек, Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётларни муҳокама қилади. 

Мавзуга оид