Ўзбекистон | 10:23 / 08.08.2019
50289
1 дақиқада ўқилади

11 август куни бўлиб ўтадиган тест синовлари бошқа муддатга кўчирилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4413-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши муносабати билан жорий йилнинг 11 август куни ўтказиладиган тест синовлари бошқа муддатга кўчирилди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилган (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда):

Қашқадарё вилоятида - 12 август куни;

Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида - 13 август куни;

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида - 14 август куни;

Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.

Мавзуга оид