Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
2019 йилнинг шу даврида 679,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 694,2 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-август ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 679,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 694,2 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида пасайиш кузатилди. 2019 йилда 701,2 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 638,9 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь-август ойларида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (467,3 минг тонна) бироз оширди - 488,2 минг тоннагача.
2020 йил январь-август ойларида табиий газ қазиб олиш 32,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (40,1 миллиард куб метр).
2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 916 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,39 млн тонна).
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
10:59 / 10.04.2026