Жамият | 18:00 / 31.12.2017
30940
1 дақиқада ўқилади

Фото: Ниагара шаршараси музлаб қола бошлади

Фото: @rolandbast

Америка шарқида кузатилаётган совуқ ҳаво дунёдаги энг катта ва энг чиройли шаршараларидан бири бўлган Ниагара шаршараси қисман музлаб қолишига олиб келди. Айни вақтда ҳудудда ҳарорат -12° даражани ташкил этмоқда ва кун совуши давом этмоқда.

2014 йилда ҳаво кескин совуши оқибатида шаршара бутунлай музлаганди. Бундай ҳолат ундан аввал 1848 ва 1912 йилларда кузатилган.

Ижтимоий тармоқларда шаршаранинг музлагани акс этган суратлар жойлаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид