Жаҳон | 11:21 / 28.08.2021
17481
1 дақиқада ўқилади

1 сентябрь куни Ниагара шаршараси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади

Ниагара шаршараси

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Шимолий Америкадаги энг чиройли ва дунёга машҳур Ниагара шаршараси 1 сентябрь куни Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.

Маълум қилинишича, шаршара Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилиш вақти маҳаллий вақт билан 1 сентябрь куни соат 22:30га тўғри келади. Ўзбекистонликлар ушбу ҳодисани Тошкент вақти билан 2 сентябрь куни соат 7:30да ушбу ҳавола орқали жонли эфирда кўришлари мумкин.

Шаршаранинг Ўзбекистон байроғи билан ёритилиш вақти 15 дақиқа давом этиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид