Ўзбекистон | 13:00 / 02.10.2025
2444
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Xon Saroy’да калит топшириш маросими: “Orzular” мажмуасидаги хонадонларни топшириш бошланди

Xon Saroy қурилиш компанияси ўзининг яна бир янги “Orzular” лойиҳасидан 4та блокдаги хонадонларни ўз эгаларига топширди. Калит топшириш маросими нафақат янги манзилга қадам қўйиш, балки янги ҳаётга интилувчи ҳар бир оила учун муҳим ва қувончли лаҳза бўлди.

29 сентябр куни Xon saroy қурилиш компаниясининг Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Orzular” турар жой мажмуасида янги хонадон эгалари учун махсус калит торшириш маросими бўлиб ўтди. Бу маросимда уй эгалари, компания ва қурилиш лойиҳаси жамоаси иштирок этди.

“Orzular” мажмуаси 1 468 та замонавий, хонадонларга бўлинган уйларни ўз ичига олади. Ҳар бир хонадон кенг балкон, замонавий лифтлар, 24/7 қўриқлаш хизмати ва кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, уй эгаларига тўлиқ қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди.

Мажмуанинг инфратузилмаси жуда ҳам кўп жиҳатдан афзалликка эга: болалар учун ўйин майдончалари, дам олиш учун махсус эко-ҳудудлар, шунингдек, автотураргоҳ ва қулай жойлашув билан кундалик ҳаётингизни енгиллаштиради.

Xon saroy компанияси раҳбарияти уйларни топшириш билан чекланмай, мажмуани тозалик ва тартибда ушлаш учун масъулиятни ҳам ўз зиммасига олганини таъкидлади.

Лойиҳа қурилиши 2026 йилнинг 4-чорагида тўлиқ якунланиши режалаштирилган бўлиб, янги уйлар ўз эгаларига замонавий, қулай ва хавфсиз муҳитни тақдим этади.

Бугунги кунга келиб, Xon saroy умумий 12 та лойиҳани ўз эгаларига топширган, Тошкент - 9 та, Навоий - 3 та. Ҳар бир лойиҳа Xon saroyжамоасининг пухта ёндашуви, деталларга бўлган эътибори ва инсонлар ҳаётини янада фаровон қилиш истагини акс эттиради. Шу билан бирга, бугунги кунда яна 10 та янги объектнинг қурилиш ишлари фаол равишда олиб борилмоқда. Бу лойиҳалар ҳам замонавий архитектура, ишончли инфратузилма ва барча хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб бериши билан ажралиб туради. Компания ўз лойиҳаларини белгиланган вақтда қуриб битказиши, хонадонлар эгаларига калитларни топширишда ваъдаларига содиқ. Ҳар бир лойиҳа белгиланган муддатда, аниқ режа асосида топширилади.

Қўшимча маълумот: +998712007400xonsaroy.uz@xonsaroyuz

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin