Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:13 / 11.08.2018
28275
1 дақиқада ўқилади
11 августдан 13 августгача юлдузлар ёмғирини кузатиш мумкин бўлади
Фото: pixabay
Ер аҳолиси бу йилдаги энг ажойиб табиат ҳодисаларидан бири – юлдузлар ёмғирига гувоҳ бўлишлари мумкин.
Астрономларнинг маълумотларига кўра, шу кунларда Ер сайёраси атрофидан метеорлардан иборат Персеида оқими ўтади. Оқ метеорлар бир неча сония нур сочиб туради.
Юлдузлар ёмғирининг энг фаол даври 11 августдан 13 августгача бўлади. Ушбу астрономик ҳодисани Ернинг Шимолий яримшаридаги барча одамлар кузатишлари мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш