Пулли автомобил йўллари тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Умумий йўллардаги юкни камайтирадиган ва транспорт воситаларининг сиғимини оширадиган муқобил автомобил йўналишларини яратиш режалаштирилмоқда.
“Пулли автомобил йўллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қонун лойиҳасининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари сифатида қуйидагилар келтирилган:
- пулли йўлларни тегишли тартибда таъмирлаш ва мунтазам таъмирлаш учун тўловларни етарли миқдорда ундириш орқали бюджетга юкни камайтириш;
- йўл инфратузилмасини ривожлантириш;
- автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тезлаштириш;
- умумий йўллардаги юкни камайтирадиган ва транспорт воситаларининг сиғимини оширадиган муқобил автомобил йўналишларини яратиш;
- бахтсиз ҳодисалар ва натижада халқаро стандартларга мувофиқ қурилган замонавий йўлларда ўлим ва жароҳатлар сонини камайтириш;
- янги иш ўринларини яратиш.
Шунингдек, автомобил йўллар сифатини яхшилаш ва энг мақбул тезлик режимидан фойдаланиш автотранспорт воситаларининг ёнилғи сарфини тахминан 10-15 фоизга камайтиради ва ҳаракатланиш вақтини қисқартиради.
Бундан ташқари, йўл қопламасининг яхшиланиши автотранспорт воситалари ва шиналарнинг юриш қисмлар ва покришкалар ишлаш муддатини (тахминан ўнлаб фоизга) оширади ва натижада тегишли компонентларни алмаштириш харажатларини камайтиради.
Фойдаланувчиларнинг харажатлари тўлиқ қопланади, негаки яхшиланган йўл шароитлари ижобий таъсири йўл ҳақи миқдоридан бир неча баравар юқори бўлади.
Йўл соҳасининг ривожланиши ҳам хусусий бизнес соҳасига, ҳам давлат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.
Қонун лойиҳасининг амалдаги тузилиши қуйидагича:
1-боб. Умумий қоидалар (1-11-моддалар)
Ушбу бобда қонун лойиҳасининг мақсади ва қўлланилиш соҳаси, асосий тушунчалар ва тамойиллар, шунингдек пулли йўлларга эгалик қилиш ва пулли автомобил йўлларини ташкил этиш учун ер участкалари бериш белгиланган.
2-боб. Пулли автомобил йўллар соҳасидаги бошқарув (12-18-моддалар)
2-боб пулли автомобил йўллари соҳасидаги давлат бошқарувини ва давлат органларининг ваколатларини белгилайди.
3-боб. Пулли автомобил йўлларини молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш тартиби (19-22-модда)
Ушбу бобда пулли йўлларни молиялаштириш йўллари, пулли йўллар соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг муҳим шартлари, шунингдек муқобил бепул ҳаракатланиш имкониятлари назарда тутилган.
4-боб. Пулли автомобил йўлидан ҳаракатланишни ташкил этиш тартиби (22-28-моддалар)
Ушбу бобда пулли йўлдан фойдаланиш шартлари, тўловларни йиғиш ва олинган маблағларни тақсимлаш тартиби, пулли йўллардан оператор ва фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган.
5-боб. Якунловчи қоидалар (29-32моддалар)
Қонун лойиҳасининг якуний бобида пулли йўлдан фойдаланганлик учун ҳақ олишни тўхтатиш ва тўхтатиб туриш ҳолатлари, низоларни ҳал қилиш соҳасидаги тартибга солиш ва амалдаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик, шунингдек ижро етилиши ва қонун лойиҳасига мувофиқлаштириш ҳолатлари кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди
Жаҳон | 14:05
-
Финтех ва транспорт: ATTO бозор иштирокчиларини "Рақамлилаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари" соҳа конференциясида бирлаштиради
Ўзбекистон | 14:00
-
WSJ: Маслаҳатчилар Трампни Россияга ёндашувни кучайтиришга чақирмоқда
Жаҳон | 13:50
-
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон | 13:40
Мавзуга оид

20:59 / 14.04.2025
Leapmotor автомобили Пискентдаги синовда ижобий натижа кўрсатди. Тақиқ ҳали ечилмади

21:25 / 12.04.2025
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда

21:10 / 12.04.2025
Якуний энерготарифлар, Tahoe дефицити ва $50 миллиардга яқин захира — ҳафта дайжести

14:51 / 12.04.2025