Жамият | 14:01 / 09.09.2022
12077
2 дақиқада ўқилади

Хаста фарзандига шифо тилаган она изтироби: “Болам шу гўдак учун ҳам яшаши керак”

Навоий вилоятида истиқомат қиладиган Шаҳбоз Маъруфов забардаст йигитлик чоғларини касалхона деворлари орасида ўтказяпти. Меҳнатда пишган, пул топиб рўзғор тебратаётган йигит учун бу аҳволга тушиши кутилмаган зарба бўлди. Жигар циррозига чалинган йигитнинг ҳаётга қайтиши учун унга хорижда ўтказиладиган жигар кўчириш операцияси зарур.

“Фарзандининг дардга дучор бўлганини эшитиш ҳеч бир онага осон бўлмайди. Эшитиб тамом бўлдим. Болам ҳали жуда ёш – эндигина 25га кирди. Биргина қизи бор, “дада” деганида жуда чидаш қийин бўлади. Болам шу гўдак учун ҳам яшаши керак!

Жигар кўчириш операцияси учун бизга 300 млн сўм керак экан. Лекин бу пулни топиш биз учун катта муаммо. Шу маблағ топилса болам соғайиши мумкин. Унга кенжа ўғлим донорлик қилмоқчи. Унинг ҳам икки нафар фарзанди бор. Шу болажонлар ҳаққи ўғилларим эсон-омон операциядан яхши чиқишини сўраяпман”, - дея йиғлайди беморнинг онаси Зилола Жўраева.

Бир фарзандининг оғир дардидан куйиб ўтирган она иккинчи фарзандининг ҳам тиғ остига тушишидан хавотирда. Аммо бу операция амалга оширилмаса Шаҳбознинг ҳаёти, келажаги хавф остида қолиши аниқ. Шу сабаб умидини узмаган оила барча имкониятини ишга солиб хорижда ўтказиладиган жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўришяпти. Агар юртдошлари уларни қўллаб-қувватлаб туришса, бир онанинг икки ўғли ҳаётга қайтади. Уларнинг фарзандлари ота-она бағрида улғаяди. Савобли амалларини янада кўпайтиришни мақсад қилган инсонлар бу фурсатни қўлдан бой бермаслигига ишонамиз.

Ҳумо: 9860 1601 3586 1047 бемор Шаҳбоз Маъруфов номида

Виза: 4817 7604 0091 2170 қариндоши Улуғбек Лутфилло номида

Манзил: Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, “Яшнобод” МФЙ, Манғит қишлоғи.

Мавзуга оид