Ўзбекистон | 23:18 / 02.07.2018
49838
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тоғ тизмасида вертолёт билан сайр қилиш қанчага нархланмоқда?

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси туроператорлар, агентликлар ва барча хоҳловчиларга Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр қилиш хизматидан фойдаланишни таклиф қилди.​ “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси ходими Жамшид Абдуллаевнинг айтишича, сайр қилишнинг дастлабки баҳоси соатига 18 миллион 200 минг сўм деб белгиланган. Бу – авиакомпания таклиф этаётган нарх.​

Мутахассиснинг таъкидлашича, парвозлар Тошкентдан амалга оширилади. Пойтахтдан Зарафшон тоғ тизмаларига парвоз қилиш ва қайтиш 5 соат давом этади. Вертолётга кўпи билан 16 сайёҳ олиниши мумкин. Демак, саёҳатчилар гуруҳи даставвал 91 миллион  сўм йиғиши лозим бўлади.

Шунингдек, авиакомпания аэродромдан фойдалангани учун 431 768 сўм тўлашига тўғри келади. Демак, гуруҳ Тошкент ва Зарафшондаги аэродромлар учун жами яна 863 536 минг сўм бериши керак бўлади. Ҳисоб-китобга кўра, саёҳат баҳоси жами 91 миллион 863 минг 536 сўмни ташкил этади. Гуруҳда 1 кишидан 16 (айрим вертолётда 20) кишигача бўлиши мумкин.

Бу – дастлабки нархлар. Агар турфирма ёки сайёҳлик агентликлари орқали сайр қилмоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳам хизмат ҳаққини тўлашингизга тўғри келади. Нархлар маҳаллий сайёҳлар ва хорижликлар учун фарқ қилмайди.​

Мавзуга оид